ТТА Хирургик касалликлар кафедрасида магистратура таълими.

Хирургик касалликлар кафедрасида жорий йилда 17 магистр тахсил олмоқда. Шундан 7 таси 1-курс, 6 таси 2-курс,4 таси 3-курсда. Амалий машгулотлар халқаро стандартларга асосланган интерактив усулда олиб борилади. Хар куни амалий кўникмалар назарий ўрганилиб, муляжларда ва операция жараёнида чуқурлаштириб борилади .  Резидентлар биринчи ўқув йилида шошилинч жаррохлик, режали жаррохлик, йирингли жаррохлик, реанимация, микрохиругия булимларида ва  эндоскопия, УТТ кабинетларида ўқиб ўрганишади. Иккинчи ўқув йилида эса оператив хирургия курси, жаррохлик ва онкологиядаги янги технологиялар ва уларнинг амалиётда ишлатилишини РШТЁИМ, РОИМ ва Колопроктология илмий марказларида  ўрганишади. Битирув йилида эса жаррохликда кам инвазив текширув ва операцияларни жаррохлик амалиётига татбиқ этилишини ўрганишади хамда магистрлик диссертацияси устида ишлашади. Магистрлик диссертацияси илмий фаолиятини давом эттирувчилар учун докторлик диссертацияси учун асос бўлиб хизмат қилади.

Хирургик касалликлар фанинг ўқув мақсади ва вазифалари:

Умумий хирургия фанини ўқитишдан мақсад талабаларни:

  • турли хирургик касалликлар ва уларнинг асоратларига чалинган беморларни ташхислаш ва даволаш (шу билан бирга, кичик инвазив усуллар), тез тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларини тўлиқ эгаллаган, юқори малакали тиббиёт мутахассиси сифатида мустақил амалий фаолият кўрсатишни;
  • ЎзР ССВ тизимида умумий йўналишга мўлжалланган турли бўлимлари, шу билан бирга, шаҳар ўқув ва ўқув-врачлик пунктлари, қишлоқ врачлик пунктларини маъмурий бошқариш, Давлат илм-фан ва таълим қўмиталарида ишлашни;
  • тиббиёт олий ўқув юртлари кафедраларида педагогик фаолият кўрсатишни;
  • мутахассис шифокорлар билан ҳамкорликда касалликларни ташхислаш, даволаш ва олдини олишнинг янги технологиялари бўйича тематик цикллар, услубий семинарлар ва маслаҳатларни тайёрлаш ва ўтказиш, аудит ўтказишни;
  • турли хирургик касаллликларга чалинган ёки ўтказган шахсларни меҳнат қобилиятини тиклаш ва улар ҳаёти сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни;
  • хирургик касалликларни ташхислаш, даволаш ва профилактикаси бўйича янги технологияларни қидириш ва ишлаб чиқиш, олинган натижалар ва текширувлар натижаларини таҳлил этиш, жамлаш ва амалиётда қўллашга эришишни;
  • асосий касалликларни келиб чиқиш хавф омиллари ва тарқалиши бўйича эпидемиологик текширувларни, шу билан бир қаторда уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни;
  • турли хирургик касалликлар патогенезини ўрганиш ва патологик жараёнларни моделлаштиришни ўзлаштириш билан таништиришдан иборат.
  • Фаннинг вазифаси талабаларни Соғлиқни Сақлаш тизимининг барча бўғинида жинси, ёшидан қатъий назар ёки алоҳида шахсларга ва оила аъзоларига юқори малакали хирургик ёрдам кўрсата олиш, ҳамда, доимий профилактика чора-тадбирларини ўтказишни ўргатишдир.

Фаннинг ишлаб чиқариш ва соғлиқни сақлашдаги ўрни

Умумий хирургия курси ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ эмас. Лекин ишлаб чиқариш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган, аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни ва улар келтириб чиқариши мумкин бўлган асоратлар ҳақида умумий тушунчаларни ўрганади ва олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқаради. Соғлиқни сақлаш тизимида хирургия алоҳида аҳамият касб этади. Яъни, хирургик касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, хавф омиллари, тарқалиши, эпидемиологияси, диагностикаси, клиник кечиши, келиб чиқиши мумкин бўлган асоратлари, даволаш чора-тадбирлари ва профилактикасини айнан хирургия фани ўрганади. Соғлиқни сақлаш тизимининг барча бўғинларида аҳолига шошилинч хирургик тез тиббий ёрдам кўрсатиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган стандарт ва меъёрлар асосида йўлга қўйилган.

Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

Хирургия (умумий хирургия) магистратура йўналиши талаба-магистрантлари мутахассислик фанларини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, компьютер дастурлари, электрон материалларидан фойдаланилади. Шу билан биргаликда интернет тармоғидан фойдаланиш хам кўзда тутилади. Амалий машғулотларга мос равишдаги илғор педагогик технологиялар қўлланилади. Масалан: фаннинг умумий ва хусусий бўлимларига тегишли мавзуларида ўтказиладиган ақлий ҳужум, қора қути, ўргимчак ини, гуруҳли фикрлаш ва бошка педагогик технологияларни қўллаш назарда тутилади.

Бугунги кунда Хирургик касалликлар кафедрасида 17 нафар резидентлар тахсил олишмокда. Хирургик касалликлар кафедрасида кафедрамизда тахсил олган 7 магистр ҳозирда кафедрада иш фаолиятини олиб бормоқда.

ДАВОЛАШ ФАКУЛТЕТИ 2017/2018

Талабалар рўйҳати

ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР

ДАРС ЖАДВАЛЛАРИ

МУСТАҚИЛ ИШ МАВЗУЛАРИ

КАФЕДРА РЕЙТИНГ НИЗОМИ

КАЛЕНДАР ТЕМАТИК РЕЖА