ТТА Хирургик касалликлар кафедрасида бакалавриат таълими
Кафедрада ўқув жараёнида замонавий информацион технологиялар қўллаган ҳолда интерактив олиб борилади. Маъруза ва семинарларда асосан профессор ва ўқитувчилар амалиётида учраган амалий фотоархивлар, касаллик тарихлари, рентген суръатларидан ва кафедрада олинган фильмлардан фойдаланган ҳолда ўқув жараёни олиб борилади.
Дарслик, илмий адабиётлар ва ўқув-лаборатор асбоб-ускуналар режали равишда вақти вақти билан янгиланиб турибди. Кафедра базаларидаги барча маърузалар мультимедияли презентация тарзида намойиш этилади. Кафедрада замонавий ультратовуш аппарати ва эндоскопик ускуналар бўлиб, ўқув жараёнида талабаларга ўқув кўникмаларини ўрганишда қўлланилади. Кафедрамизда дарс бериш жараёнида талабаларда ҳам назарий билим ва амалий кўникмалар шаклланиши учун асосий эътибор назарий семинарлар ўтказиб, мавзуга оид беморлар тахлил қилиниб, талабаларнинг кундалик билим назорат қилинади.
Кафедрамиз базаларида Даволаш ва Тиббий-педагогика факультетларининг 6- курс ва ҳарбий-тиббий факультетнинг 5 курсларига умумий амалиёт шифокорлари учун жаррохлик фанидан дарс ўтилади.
Хирургик касалликлар фанинг ўқув мақсади:
талабаларда жаррохлик фанидан мавжуд бўлган билимларни умумлаштириш, талабаларни замонавий ташхислаш услублари билан таништириш, қиёсий ташхис, қорин бўшлиғи аъзоларининг энг кўп тарқалган ва кам учрайдиган касалликлари, касалликнинг клиник намоён бўлиш вариантлари билан бирга, уй ва поликлинка шароитида бирламчи врачлик ёрдами ва стационарда кўрсатилиши лозим бўлган ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш алгоритмини ўргатиш.
Ўқитиш вазифалари:
- беморларни мустақил кўришга ўргатиш.
- касаллик тарихи, амбулатор карталар ва бошқа тиббий хужжатларни тўлдиришга ўргатиш.
- синдромал хамда ташхисот ва даволаш алгоритмлари асосида ўқитиш ёрдамида кенг тарқалган ҳамда кам учрайдиган касалликларни ташхислаш, даволаш ва олдини олишни ургатиш.
- ташхисот ва даволаш алгоритмлари асосида мустакил холда ташхис қўйиш ва фавқулотда шароитларда тезкор ёрдам курсата олишга ўргатиш.
- оғир беморларга ташхис қўйиш ва ёрдам беришга уўргатиш.
- турли хил синдром ва касалликларни ташхислаш алгоритмини ўргатиш.
- фавқулотда шароитларда биринчи врач ёрдамни курсата олишга ва стационар шароитда даволанишга курсатмаларни аниклашга ўргатиш.
- тер ива тери ости йирингли касалликларини (флегмона, фурункул, хасмол ва б.) даволашга ўргатиш.
- ахолини профилактика, диспансеризация ва соғломлаштириш услубларни ўргатиш.
- Ички аъзолар (қорин ва кўкрак қафаси) жаррохлик касалликларининг клиник симптом ва синдромларини.
- Ички аъзолар (қорин ва кўкрак қафаси) шикастлиангандаги клиник белгилар.
- Кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир жаррохлик касалликларидаги клиник белгилар (ўткир қорин, меъда-ичак йўлидан қон кетиши хансираш ва б.)
- Онкологик касалликларнинг бирламчи белгиларини.
- Жаррохлик операцияларидан сунг беморларни реабилитация қилишнинг замонавий усулларини.
- Ўта хавфли жаррохлик инфекцияларида (қоқшол, қутуриш, анаэроб инфекция ва б.) олдини олиш чораларини ва биринчи ёрдамни.
ДАВОЛАШ ФАКУЛТЕТИ 2017/2018
ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР