Тошкент Тиббиёт Академиясининг Оилавий тиббиётда хирургик кафедраси базаси ҳисобланадиган 1-ШКК(даволаш факультети базаси) ва 1-РКК(тиббий-педагогика факультети базаси) замонавий диагностика ва даволаш усулларига эга булиб, клиник база талабларига тўлиқ жавоб беради. Ҳозирда 1-ШКК да шошилинч жаррохлик бўлими(33 койка), режали жаррохлик бўлими(34 койка), микрохирургия ва пластик жаррохлик бўлими(34 койка), куйганлар бўлими (18 койка), йирингли жаррохлик (21 койка) га ега.
Тошкент Тиббиёт Академиясининг Оилавий тиббиётда хирургик касалликлар кафедраси
Оилавий тиббиётда хирургик касалликлар кафедраси ишлари
Ўқув ишлари
Ўқув жараёнлари юқори малакали профессорлар ва доцентлар томонидан халқаро стандардларга тўлиқ жавоб берадиган замонавий ўқув услубларидан фойдаланган ҳолда талабаларга ўтилади.
Илмий ишлар
Оилавий тиббиётда хирургик касалликлар кафедрасида илмий фаолият лапароскопик кам инвазив хирургия, бариатрик ва метаболик хирургия, шошилинч, режали ва йўғон ичак хирургиясининг долзарб йўналишларининг бир нечасида изланишлар олиб борилмокда.
Даволаш иши
Тошкент Тиббиёт Академиясининг Оилавий тиббиётда хирургик касалликлар кафедраси базаси ҳисобланадиган 1-ШКК ва 1-РКК замонавий диагностика ва даволаш усулларига эга булиб, клиник база талабларига тўлиқ жавоб беради.