Тошкент тиббиёт академияси хирургик касалликлар кафедраси огир жудоликка учради. Хирургик касалликлар кафедраси профессори Аталиев Альберт Ервандович вафот этди. Қайғули хабар 27.02.2022 й Альберт Ервандович Аталиев 85 ёшида вафот этди. Аталиев А.Е. – ТТА хирургик касаликлари кафедраси профессори республикамиздаги кўплмб хирурглар учун маҳоратли педагог, юзлаб беморларни  ҳаётини сақлаб қолган жаррох,  300 дан ортиқ илмий ишлар, 3 та монография, 12 патент ва ихтиролар, 10 та услубий қўлланмалар муаллифидир.   Шунингдек 2 та фан доктори ва 14 тиббиёт фанлари номзодларини тайёрлаган.
Ажойиб ҳазил туйғуси билан мафтункор, билимдон, шоиртабиат ва адабиётни яхши тушунадиган.
Биз қайғудамиз 

Таълим:

1955-1961 йй.- Тошкент тиббиёт институти даволаш факультети

Иш фаолияти:

1955-1961 йй.- Тошкент тиббиёт институти даволаш факультети талабаси

1961-1966 йй.- Тиббий тез ёрдам клиник касалхонаси жаррохи

1966-1969 й.й- 6-шахар клиник касалхонаси жаррохи

1969-1970 й.й- 1-Республика клиник касалхонаси булим мудири

19701979 й.й- Тошкент тиббиёт институти госпитал жаррохлик кафедраси ассистенти

1979-1990 й.й- Тошкент тиббиёт институти факультет жаррохлик кафедраси доценти

1990-1992 й.й- 2-Тошкент тиббиёт институти ташқи алоқалар бўйича проректор

1992-1996 й.й- 2-Тошкент тиббиёт институти факультет жаррохлик кафедраси мудири

1996-2008 й.й- 2-Тошкент тиббиёт институти VI-VII курс жаррохлик кафедраси мудири

2008 й. -2022 йилгача– Тошкент тиббиёт академияси жаррохлик касалликлари кафедраси профессори

 Илмий фаолияти:

Герантология ва гериатрияда жаррохлик касалликлари, ошкозон яра касаллигида  кон кетиш билан асоратланган беморларни даволаш  устида илмий изланишлар олиб бормокда

 Асосий амалиёт йўналиши:

Қорин бўшлиғи аъзоларида традицион ва эндоскопик амалиётлар, Ургент хирургия, Йирингли хирургия.

Асосий илмий йўналиши:

Герантология ва гериатрия, ошқозон ва 12 б\и яра касаллиги ва унинг асоратлари, гепатобилиар жаррохлик, йирингли жаррохлик.