Даволаш Иши

Тошкент Тиббиёт Академиясининг УАШ хирургия кафедраси базаси ҳисобланадиган 1-ШКК(даволаш факультети базаси) ва 1-РКК(тиббий-педагогика факультети базаси) замонавий диагностика ва даволаш усулларига эга булиб, клиник база талабларига тўлиқ жавоб беради. Ҳозирда 1-ШКК да шошилинч жаррохлик бўлими(33 койка),  режали жаррохлик бўлими(34 койка), микрохирургия ва пластик жаррохлик бўлими(34 койка), куйганлар бўлими (18 койка), йирингли жаррохлик (21 койка) бўлими (ҳаммаси бўлиб-140 койка).

Шунингдек қабул диагностика бўлими, кундузги шифохона, интенсив даво ва реанимация бўлимлари мавжуд жаррохлик касалликлари мавжуд беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатилмокда.

Кафедра ходимлари жаррохлик бўлимларига биркитилган бўлиб диагностика ва даволаш ишига актив иштирок этишмоқда:

  • Шошилинч жаррохлик бўлими:  Барча турдаги тезкор ва шошилинч операциялар(қорин бўшлиғи аъзолари барча тезкор касалликлари, ошқозон хирургияси, гепатобилиар хирургия,герниология);
  • Режали жаррохлик булими: Барча турдаги тезкор ва шошилинч операциялар( ошқозон хирургияси, гепатобилиар хирургия, герниология, қандли диабет ва семизлик хиругик коррекцияси);
  • Йирингли жаррохлик бўлими: Барча турдаги юмшоқ тўқималар йирингли яллиғланиш касалликлари, қандли диабет сурункали хирургик асоратлари, фотодинамик терапия, ўпка йирингли-деструктив касалликлари;
  • Микрохирургия ва пластик жаррохлик бўлими: микрохирургик, пластик ва реконструктив амалиётлар;
  • Куйганлар бўлими: ўткир куйиш касаллиги ва куйишдан кейинги реабилитация, куйишдан кейинги контрактуралар, келлоид ва гипертрофик чандиқлар.

Кафедра базаси ҳисобланадиган 1- Республика клиник касалхонасида жойлашган – Республика колопроктология илмий марказида тиббий-педагогика  факультети учун УАШ жаррохлик кафедраси базаси бўлиб, бу ерда ТТА тиббий-педагогика факультетининг VII курс талабалари ўқитилади.

Колопроктология илмий марказида (30 койка) бундан ташқари реанимацион-анестезиологик бўлим, консультатив поликлиника ва қабул бўлимлари мавжуд. Марказда йўгон ичак касалликларига замонавий текширув методлари орқали ташхисланиб, уларга малакали тиббий ёрдам амалга оширилади.