Янгиликлар

ТТА Хирургик касалликлар кафедрасида 21.11-22.11.2019й бўлиб ўтган Дубай шаҳридаги Эрон госпитали вазн коррекцияси ва метоболик бузилишлар маркази етакчи мутахассиси профессор Имрон Аббос иштирокида мастер класс.

21 ноябрь 2019 йил Инвиво хирургик клиникасида (ТТА Хирургик касалликлар кафедраси базаларидан бири) БААнинг Дубай шахридаги Эрон госпитали Семизлик ва метаболик бузилишларни хирургик коррекцияси маркази бош мутахассиси профессор Имран Аббас ташриф буюрди. Ушбу ташриф мобайнида бир неча операция- мастер класс бажарилди ва ТТА Хирургик касалликлар кафедрасида 21.11.2019й 14.00 да маьруза булиб ўтди. Мавзу: Бариатрик метаболик хирургияни метаболик синдром ва қандли диабет II типни даолашдаги истиқболи.

Профессор Имран Аббас метаболик ва бариатрик хирургия соҳасидаги кўзга кўринган мутахассислардан бири бўлиб лапароскопик хирургияда айниқса бариатрик ва метаболик хирургияда 12 йилдан ортикрок тажрибаси бор. Чандиксиз тиреоидэктомия, лапороскопик чурра кесиш, лапороскопик спленэктомия, лапороскопик адреналэктомия, лапороскопик колэктомия, лапороскопик кизилунгач чурраси коррекцияси ва лапороскопик гинекология каби кам инвазив хирургик йуналишларда ноеб мутахасиссдир.

У бариатрик хирургиядаги барча мураккабликдаги операциялар буйича улкан тажрибага эга(2000 дан ортик операция) . У Америка колледжи хирурглари, Америка метаболик ва бариатрик хирурглари, Халкаро бариатрик клубнинг доимий аьзосидир. У метаболик ва бариатрик хирургияда етакчи мутахасислардан бири булиб, турли бариатрик конференцияларда мастер класс курсатиб келади.

Leave a Reply

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.